“Масштаб” деган ном – бу шунчаки оддий сўз эмас. Бу даъво. Бу чақириқ. Бу "оддий яшашни" хоҳламайдиган инсоннинг ички кайфияти. Канал номи айнан шу маънода танланган: майда фикрлашдан воз кечиш ва катта масштабда ўйлашга ўтиш.
Бизнинг асосий мақсадимиз – бизнесингизни ўрта ва йирик даражаларгача масштаблаштиришда ёрдам бериш.
Масштаб кимлар учун фойдали?
Тажрибали тадбиркорлар учун
Бизнесни эндигина янгидан бошлаётганлар учун
Фақатгина ғояси бор, лекин қайси йўналишни танлашни билмайдиганлар учун
Ҳозирча ёлланма ишчи, лекин ўз ишини бошлашни орзу қилаётганлар учун
Катта натижаларга интилувчи жамоа раҳбарлари ва менежерлар учун